Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков «Буюк сиймолар ижодидан» лойиҳасини давом эттиришга киришди. Бу ҳақда, «Shov-shuv.uz» сайтига асосланиб, «Бекажон» газетаси хабар бермоқда.
Аввалроқ Озодбек Назарбеков «Буюк сиймолар ижодидан» лойиҳаси доирасида Бобур ғазалларини қўшиқ қилиб куйлаган, бу қўшиқларини алоҳида тўплам сифатида тақдим этганди.
«Майли-да, улар орасидан биргина қўшиғимиз оммалашди. «Лола»ни бугун қайси тадбирга бормай, жўр бўлиб куйлашади», — дея тан олади Ўзбекистон халқ артистининг ўзи.
«Эндиги навбат Лутфий ижодига. Куни-кеча шоирнинг «Йироқ» номли ғазали билан танишдим. Ғазални ўқир эканман, қалбимда унга монанд мусиқа ҳам яралди. Ўйлайманки, янги альбомим мухлисларимни бефарқ қолдирмайди», — дейди хонанда.
Изоҳ (0)