Facebook Messenger дастурида жўнатилганидан сўнг бир соат ўтгач ўзи ғойиб бўладиган хабарлар жўнатиш имкониятини синовдан ўтказяпти. Мазкур янгилик ҳозирча Францияда қўлланмоқда. Бу ҳақда BuzzFeed хабар берди.
Айрим фойдаланувчилар янги хизматни 12 ноябрдан бошлаб синаб кўришлари мумкин. Дастурда ғойиб бўлувчи хабарларни жўнатадиган қум соатлари тасвири кўринади. Синовлар iOS’да ҳам, Android’да ҳам ўтказилмоқда.
Facebook ҳозирги босқичда фойдаланувчиларнинг янги хизмат ҳақидаги таассуротларини тўплайди. Агар бундай хабарларни юбориш фойдаланувчиларга маъқул келса, ижтимоий тармоқ уни бошқа мамлакатларда ҳам ишга туширади.
Изоҳ (0)