Синай яримороли шимолидаги теракт оқибатида тўққиз нафар мисрлик ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса Шимолий Синай вилоятининг маъмурий маркази Эл-Ариш шаҳрида кечаси юз берди.
Маълум қилинишича, жангарилар гуруҳи турар-жойга қарата ўт очган, кейин уй яқинидаги миналаштирилган автомобилни портлатиб юборган.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти бир оиланинг аъзолари бўлиб, улардан икки нафари уч ёшлар атрофидаги болалар бўлган.
Изоҳ (0)