Қочоқлар оқимининг кўпайиши билан Финляндияда қисқа вақт ичида мусулмонлар сони православлар сонидан ошиб кетди, деб хабар беради «Газета.ru».
Ҳозирги пайтда Финляндияда 70 мингга яқин мусулмон истиқомат қилмоқда ва уларнинг сони ўсишда давом этмоқда. Финляндияда православлар сони 61 минг кишини ташкил этади. Ундан кейинги ўринларни «Иегова гувоҳлари» (18 минг), Эркин черков (15 минг) ва Католик черкови (13 минг) эгаллайди.
Финляндияга етиб келаётган қочоқларнинг кўпчилиги дунёвий мусулмонлардир.
«Уларнинг баъзилари пиво ичади, лекин ҳеч бири маст бўлиб қолмаган», — дейди Ёуцено қабул маркази директори ўринбосари Яри Кяхкёнен.
Изоҳ (0)