Британиялик миллиардер Ангад Пол ўз жонига қасд қилди. У Лондон марказида саккизинчи қават деразасидан ўзини пастга ташлади, деб хабар беради «РИА Новости».
The Telegraph нашрининг маълум қилишича, Полнинг бу ҳаракатига унинг компаниясидаги молиявий қийинчиликлар сабаб бўлган. Унга қарашли Caparo Industries банкротлик туфайли маъмурий бошқарувга ўтказилган эди.
Скотланд-Ярд қотиллик юз берганлиги ҳақидаги тахмин кўриб чиқилмаётганлигини маълум қилди.
Ангад Пол, шунингдек, кино санъатининг билимдони ҳам эди. У 12 та фильмга, жумладан «Қарта, пуллар ва иккита ствол» ҳамда «Катта ўлжа» фильмларига продюсерлик қилган.
Изоҳ (0)