Россия президентининг Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари бўйича махсус вакили, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Яманнинг Россиядаги муваққат ишлар вакили Ҳасан Муҳаммад Ар-Раий билан билан учрашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Суҳбат давомида Яман инқирозини тартибга солиш мавзуси муҳокама қилинди. Бунда Россия томони Ямандаги қуролли ҳаракатларни имкон қадар тез тўхтатиш ва БМТ шафеълигида Ямандаги барча муҳим сиёсий кучлар иштирокида барқарор миллий мулоқотни йўлга қўйиш зарурлигига урғу берди», — дейилади хабарда.
Яманда бир томондан шиаларнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракатига мансуб исёнчи-хусийлар ва армиянинг собиқ президент Али Абдулла Солиҳга содиқ бўлинмалари, иккинчи томондан исёнчилар томонидан мамлакат ҳудудидан қувиб чиқарилган ва Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси кучлари томонидан қўллаб- қувватланаётган Абд Раббу Мансур Ҳодий қўшинлари ўртасида қуролли можаро давом этмоқда.
Изоҳ (0)