Синай ярим оролида содир бўлган авиаҳалокат қурбонларининг яқинлари томонидан барча ҳалок бўлганлар шахси аниқланди. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Олег Салагай маълум қилган, дея хабар беради «Сегодня.ua».
«Ҳалок бўлганларнинг ташқи аломатлар бўйича шахсини аниқлаш якунланди, ирсий идентификация жараёни эса давом этмоқда», — дея таъкидлаган Салагай.
Шу пайтгача қурбонларнинг яқинларидан 691 марта шифокорлар, 715 марта руҳшуносларга мурожаат бўлган. Беш киши касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)