КХДР расмийлари Япониядан Корея ярим оролида ҳукмронлик қилган даврида содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
6 ноябрь, жума куни матбуотда эълон қилинган мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили баёнотида таъкидланишича, япон расмийлари мазкур даврда ишлатиш учун 8,4 миллиондан зиёд кореяликни олиб кетган, улардан бир миллионга яқини ҳалок бўлган. 200 мингга яқин кореялик хотин-қизлар эса япон армияси зобит ва аскарлари томонидан «овуниш учун аёл» сифатида фойдаланилган. КХДР Япония «1910-1945 йиллардаги мисли кўрилмаган ёвузликлар учун кечирим сўраши ва унинг қурбонларига тегишли товон тўлаши» лозимлигини билдирган.
КХДР ТИВ баёноти Сеулда Жанубий Корея ва Япония айнан ушбу масалада икки мамлакат ўртасидаги музокараларни фаоллаштириш юзасидан келишиб олганидан сўнг чоп этилди.
Изоҳ (0)