5 ноябрь куни «Қўқон-1912» футбол клубининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда клуб раҳбарлари, мураббийлар ва футболчилар иштирок этди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Йиғилишда сўзга чиққан «Қўқон-1912» футбол клуби вице-президенти, бош директор Бахтиёр Толипов «Сўғдиёна»дан учралган мағлубият клуб мураббийлари ва футболчиларнинг ўз ишига совуққонлик билан муносабатда бўлганлиги оқибатида келиб чиққанлигини айтиб ўтди. Аниқроғи, мураббийлар штаби футболчиларни мазкур баҳсга тайёрлай олмаган.
Йиғилиш қарорига кўра, «Қўқон-1912» бош мураббийи Рустам Абдуллаев эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Жамоани мураббий Муҳсин Низомиддинов вақтинчалик бошқариб турадиган бўлди.
Изоҳ (0)