Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариш учун таклиф олди, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Маълумот учун айтиш керакки, Ҳиндистон Суперлигасида ўйинлар сентябрдан декабргача ўтказилади. Унда 8 жамоа қатнашиб, ўзаро икки борадан тўқнаш келади. Кейинчалик энг юқоридаги тўрт жамоа ўзаро ярим финал ҳамда финал ўйинларини ўтказади. Ярим финал ўйинлари уй-сафар тизимида ўтса, финал учрашуви битта ўйиндан иборат бўлади.
Рашан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси айнан чемпионатнинг финал босқичи ўйинларнида ишлаш учун таклиф этилган. Ўйинлар 23 ноябрдан 7 декабрга қадар бўлиб ўтади. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради.
Изоҳ (0)