Самарқанд шаҳрининг Боғишамол кўчасидаги, Амир Темур ҳайкали олдидаги чорраҳаларга ва Регистон майдони олдидаги кўча бўйлаб видеокузатув камералари ўрнатилди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
Россиядан олиб келинган кузатув камераларини кейинчалик шаҳарнинг яна етти нуқтасига, хусусан, Мирзо Улуғбек, Ойдин йўл, Гагарин ва Рудакий кўчалари чорраҳаларига ўрнатиш режалаштирилган.
Қайд этишларича, камералар ёрдамида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, авария ҳолатлари олдини олиш мумкин. Камералар 300 метргача масофадан автомобиль кўрсаткичларини қайд эта олади.
Бундан ташқари, ушбу камералар махсус аккумляторга ўрнатилган бўлиб, у электр таъминоти узилган вақтда саккиз соат давомида видеокамера ва светофорларнинг бир маромда ишлаб туришини таъминлайди.
Изоҳ (0)