БМТ бош котиби Пан Ги Мун Женевадаги матбуот йиғилишидаги чиқишида Россия самолётининг Мисрдаги ҳалокати юзасидан пухта суриштирув ўтказишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Мен бунинг учун жавобгарликни ИШИД зиммасига олганлиги ҳақидаги маълумотни кўрдим. Буни ким содир этганлигидан қатий назар, бу бутунлай номақбул жиноятдир. Ушбу авиалиния ва шунча йўловчига нисбатан содир этилган ушбу шафқатсиз жиноятни қатъий қоралайман. Ҳалокат пухта текширилиши лозим», — деди Пан Ги Мун.
У, шунингдек, Россия ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Транспорт вазирлиги Мисрда ҳалокатга учраган Россия лайнери террорчилар томонидан учирилган зенит ракетаси орқали уриб туширилгани ҳақида ОАВларда пайдо бўлган хабарларни рад этган эди.
Изоҳ (0)