Американинг Арканзас штатида 29 октябрь, пайшанба куни енгил самолётнинг ҳалокатга учраши натижасида тўрт киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» маҳаллий ҳукумат маълумотига асосланиб хабар беради.
Расселлвилл аҳоли пунктидаги аэропортдан учиб чиққан ҳаво кемаси номаълум сабабларга кўра штат ғарбида жойлашган Поттсвилл шаҳри яқинидаги хусусий уйнинг ҳовлисига қулаб тушган. Ноксвилл шаҳрига (Теннесси штати) йўл олган самолётда тўрт киши бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Маълум қилинишича, самолёт ҳалокатга учрагандан сўнг, ёниб кетган. Ерда жабрланганлар ҳақида маълум қилинмади.
АҚШ федерал авиация бошқармаси ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда.
Изоҳ (0)