Молдавия ҳукумати бош вазир Валерий Стрелец бошчилигида мамлакат парламентидаги овоз бериш натижаларига кўра истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
Амалдаги вазирлар маҳкамасига ишончсизлик вотумини ифодаловчи резолюция учун 101 нафар депутатдан 65 нафари овоз берди. Булар Социалистлар партияси, Коммунистлар партияси ва Демократик партия мухолифатчи фракциялари вакилларидир.
29 октябрь тонгида Молдавия социалистлари ўзининг тарафдорларини парламент биноси яқинида ҳукуматнинг истеъфога чиқишини талаб қилган намойишга чиқарди.
Ҳукуматга ишончсизлик вотумини билдириш ҳақидаги таклиф парламентга 22 октябрь куни Молдавия Социалистлар партияси ва Коммунистлар партияси мухолифатчи депутатлари томонидан киритилган эди.
Изоҳ (0)