Европа мамлакатларига бошпана беришни сўраб мурожаат қилган кишиларнинг сони ўтган йилнинг шу вақт оралиғидаги кўрсаткич билан таққосланганда икки мартага ошган. Бу ҳақда «Европейская правда» БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотига таяниб хабар берди.
Унга кўра, 2015 йилда Европанинг 38 мамлакатига бир ой давомидаги бошпана учун мурожаатлар сони ўтган йилги 60 мингдан 150 мингга етган.
Ўтган йилнинг январидан август ойига қадар 397 минг бошпана учун мурожаатлар қайд этилган бўлса, шу йилнинг кўрсатилган вақт оралиғидаги мурожаатлар сони 834 мингга етди.
Агар бу ҳолат шу тарзда давом этса, Европага бошпана сўраб мурожаат қилувчилар сони жорий йилда бир миллион кишидан ортади.
Изоҳ (0)