Лойиҳа тақдимоти чоғида инвесторни қизиқтирадиган асосий саволларни венчур капиталисти Тони Конрад билан бўлган интервьюдан келтирамиз:
- Жамоа. Сиз кимсиз ва жамоада яна кимлар бор? Нега айнан сиз ўзингиз алоқадор бўлган муаммо ечими учун яроқлисиз? Қандай ноёб билимларга эгасиз? Қандай афзалликларингиз бор? Бош маслаҳатчиларингиз ким? Қандай хусусий инвесторлар лойиҳангизга инвестиция киритишини айтган?
- Бозор. Бозорга чиқиш учун қандай имкониятларни кўриб чиқмоқдасиз ва қандай чоралар кўрасиз? Бозорда бошқалардан устун туриш ва етакчи бўлиш учун нима қиляпсиз?
- Маҳсулот. Қандай муаммоларни ҳал этасиз? Бу нима учун мижозларга қизиқарли? Маҳсулотингиз бошқалардан нимаси билан устун? Сиз ва рақобатчингиз ўртасидаги фарқ аслида қанчалик катта? Маҳсулотни келажакда қандай ривожланиш босқичлари кутмоқда? Рақибларингиз ким? Нима учун уларни енгасиз?
- Аудитория қамрови. Қай тарзда маҳсулотни таниқли қиласиз ва биринчи фойдаланувчиларни жалб этасиз? Мижозларни қандай йиғасиз (SEO, SMM, вираллик, радиореклама, жўнатмалар, пиар ёки бошқа йўллар билан)? Баъзилар битта мижозга эга бўлиш нархи ва битта фойдаланувчидан олинадиган ўртача фойда миқдори билан қизиқиши мумкин. Тарқатиш режангизда қандай афзалликлар бор? Улар қанчалик яхши натижа кўрсатган? Нима натижа берган, нима бермаган? Маҳсулотни бундан кейин қай тарзда ёймоқчисиз?
- Бизнес-модель. Бизнес-моделингиз қандай? Даромадга қандай эришасиз? Бозор тузилмаси ва уни ҳаракатга келтирувчи кучлар қанақа? Ушбу кучлар стратегиянгизда қандай акс этади? Иқтисодий ўлчов бирликларингиз қанақа (CPA, мижозлар оқими, lifetime value)? Ҳал этиш керак бўлган ҳуқуқий ёки меъёрий масалалар борми?
- Капитализиация. Қанча маблағ жалб этасиз? Нега айнан шундай миқдорда? Йиғилган капитални қандай сарфлайсиз? Бу пулллар қандай мақсадларга эришиш имконини беради? Бошланғич капиталнинг сиз мўлжаллаган миқдори қандай?
Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган.
Изоҳ (0)