Американинг World View хусусий компанияси стратосферага сайёҳлик парвозларини амалга оширишда қўлланилиши режалаштирилаётган капсула моделини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Синов парвози учун 1:10 масштабли прототип ясалди. У парашют ёрдамида 30624 метр баландликка олиб чиқилди. Шундан сўнг муваффақиятли қўниш амалга оширилди.
Компания тўлиқ ўлчамли капсулани 2016 йилда синовдан ўтказишни, йўловчи билан биринчи тижорат парвозини эса 2017 йилда амалга оширишни режалаштирмоқда. Стратосферага парвоз чиптаси 75 минг долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)