S7 акционерларининг Александр Плешаковдан «Трансаэро» акцияларини харид қилганлиги тўғрисидаги шартнома бекор қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» компаниянинг кредиторлари маълумотига таяниб хабар беради.
20 октябрь куни S7’нинг эгаларидан бири Владислав Филев компаниянинг асосий акционерларидан бири Александр Плешаковдан «Трансаэро»нинг 51 фоиздан кам бўлмаган акцияларини сотиб олганлигини маълум қилган эди. Манбаларда қайд этилишича, Филевлар «Трансаэро»нинг эксплуатант сертификати бекор қилингандан сўнг, шартномадан воз кечган.
«Трансаэро»нинг халқаро йўналишлари тўлиқ рўйхати «Аэрофлот» компаниялар гуруҳига ўтади. Бу 141 йўналишни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, «Трансаэро» авиакомпаниясининг банкрот деб эълон қилиш ҳақидаги ариза билан арбитраж судига мурожаат қилмоқчи эканлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)