Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги назорат чизиғида юз берган отишма натижасида камида икки нафар бола ҳалок бўлди, яна 11 киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ҳодиса Покистон томондан Шакагарх секторида содир бўлди. Оқибатда ўн ёшли қиз ва 16 ёшли ўсмир қурбон бўлди. Яраланганлар учун воқеа жойида дала госпитали ташкил этилди.
Ҳиндистоннинг IANS агентлигининг маълум қилишича, ҳиндистонликларнинг назорат чизиғи томонидан олти киши яраланган. Маҳаллий полиция вакилининг сўзларига қараганда, отишма ва миномётдан ўққа тутиш ярим кечагача давом этган.
Изоҳ (0)