Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенковнинг маълум қилишича, Россия Ҳарбий-ҳаво кучларининг Суриядаги операцияси бошлангандан буён амалга оширилган ҳарбий парвозлар сони мингтага яқинлашди, террорчиларнинг 800 дан ортиқ объекти йўқ қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Игорь Конашенковнинг сўзларига қараганда, Россия ҳарбий авиацияси Суриядаги операция давомида 934 ҳарбий парвозни амалга оширди ва террорчиларнинг 819 та объектини йўқ қилди.
Унинг таъкидлашича, зарбалар фақат ИШИД инфратузилмасига тегишли эканлиги ишончли тасдиқланган объектлар бўйича берилмоқда.
Изоҳ (0)