«Мўъжизалар майдони» капитал-шоуси бугун, 25 октябрь куни 25 йиллигини нишонламоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
«ВИД» телекомпаниясининг биринчи кўрсатувларидан бири бўлган «Мўъжизалар майдони» интеллектуал шоуси 1990 йилнинг 25 октябрь куни эфирга чиққан эди. Унга дастлаб Владислав Листьев бошловчилик қилган, 1991 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Леонид Якубович бошловчилик қилиб келмоқда.
«Бугун бу кўрсатув одат тусига кирди. Шундай одатий нарсалар борки, улар доим мавжуд ва ‘Мўъжизалар майдони’ ҳам ана шундай одатий ҳолга айланган. Бу кўрсатув узоқ вақт эфирга узатилмаса, қандайдир бўшлиқни ҳис қиласан», — дейди кўрсатув асосчиларидан бири, «ОРТ» телеканали бош директори Анатолий Лисенко.
Унинг фикрига кўра, кўрсатув ўзининг доимий бошловчиси Леонид Якубовичсиз умуман бошқача кўринишга эга бўларди.
Изоҳ (0)