Покистоннинг Панжоб вилоятида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» АҚШ Геология хизмати маълумотига таяниб хабар беради.
Ер қимирлашининг эпимаркази Жампур шаҳридан 23 километр ғарбда, унинг ўчоғи эса 29,4 километр чуқурликда жойлашди.
Қурбонлар ва вайронагарчиклар ҳақида ҳозирча маълум қилинмади.
Изоҳ (0)