Испания ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёти 22 октябрь куни Атлантика океани бўйлаб Канар оролларига учиш вақтида фалокатга учради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса Гран-Канария оролидаги Гандо авиабазасидан 280 миль узоқликда юз берди. Испания Мудофаа вазирлиги томонидан тарқатилган хабарга кўра, ҳаво кемаси бортида уч киши — икки учувчи ва бир механик бўлган.
Вертолёт экипажининг барча аъзолари ҳаёти сақлаб қолинган, фалокатнинг эҳтимолий сабаблари маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)