Американинг Огайо штатида ўлим инъекцияларида қўлланувчи эритмаларнинг етишмаслиги сабабли ўлим жазоларини ижро этиш 2017 йилгача тўхтатилди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Associated Press агентлигининг маълум қилишича, Огайо ҳукуматининг узоқ вақт давомида ўлимни келтириб чиқарувчи воситаларни етказиб берувчи маҳаллий ташкилотларни қидириш жараёни муваффақиятсиз якунланди.
Огайо маъмуриятининг бу қарори 2017 йилнинг январигача ўлим жазоси ижро этилиши керак бўлган камида 12 нафар маҳкумга дахлдор бўлиши кутилмоқда. Энди ҳукмлар ижроси кечроқ муддатга кўчирилади.
Изоҳ (0)