Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2015 йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ален Ле Руани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё учун стратегияси доирасидаги икки ва кўп томонлама лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда ЕИ делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штерк ва ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан иштирок этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар