Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан қалбаки 5000 сўмлик купюралар билан савдо қилишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Зарафшон шаҳрида яшовчи 41 ёшли фуқаро савдо дўконига кириб, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун 8 дона қалбаки 5000 сўмлик купюрадаги пулларни берганлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)