Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги куни 60 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Элнур Абдураимов Олимпиада йўлланмаси учун рингга кўтарилди, деб хабар беради «Оламспорт».
Абдураимов бразилиялик рақиби Робсон Донато Консейсаони мағлубиятга учратиб, Рио—2016 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Консейсао Тошкентда ташкил этилган APB йўналишидаги жангда ҳам иштирок этган, лекин ўшанда ҳам ўз ватанида ўтадиган Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмаган эди.
Изоҳ (0)