Иордания шаҳзодаси Али бин ал-Ҳусайн халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президентлиги сайловида иштирок этиш учун расман талабнома берди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
ФИФА президенти лавозимига номзодлик ташкилотнинг камида беш аъзоси қўллаб-қувватлаганида ҳақиқий ҳисобланади. Шаҳзода қайси мамлакатлар футбол федерациялари унинг номзодини илгари сурганини ошкор қилмади.
«ФИФА учун оғир бўлган ҳозирги пайтни ижобий ўзгаришларни амалга ошириш имконияти сифатида баҳолаш мумкин, — дея таъкидлаган шаҳзода Али. — Ташкилотнинг келажаги тўғрисидаги муҳокамалар чоғида кўпгина яхши ғоялар илгари сурилди. Бироқ ҳамма гап ушбу ғояларни ҳаётга татбиқ этилишида. Бу эса ФИФАга ҳақиқий етакчи сайланганида амалга ошади».
Эслатиб ўтамиз, халқаро футбол ташкилоти раҳбарлигига сайлов 2016 йил, 26 февралда бўлиб ўтиши режалаштирилган, бироқ мазкур сана кўчирилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Сайловда иштирок этиш учун талабнома бериш муддати эса 26 октябрда якунланади.
Изоҳ (0)