Россиянинг Перм ўлкасидаги Отопково қишлоғидаги хонадонда содир бўлган ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, уйда 68 ёшли аёл, унинг ўғли ва келини ҳамда тўрт, олти ва ўн ёшли набиралари истиқомат қилган.
Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)