Қарағанди вилоятидаги Шахтинск шаҳрига ташриф буюрган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, маҳаллий ҳалқ ҳунармандининг ижоди билан қизиқиб қолиб, унинг қиличларини сотиб олди. Бу хақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
Instagram’даги Қозоғистон ҳукуматининг саҳифасида президентнинг ярмаркада ёғочдан ясалган қиличларни сотиб олаётганлигини тасвирловчи видео лавҳа пайдо бўлди.
Назарбоев ушбу қуролнинг ўхшатмасини яқиндан ва жиддий кўздан кечириб чиқиб, сотувчидан улар учун қанча сўраётганини сўраган. Бу ашёлар учун, тахминан, 5 минг тенге сўралганлиги маълум бўлади.
[embed]https://youtu.be/gPqRFhyT-Po[/embed]
Бозор бўйлаб бўлиб ўтган саёҳатда президентга Остона акими (ҳокими) Адилбек Жақсибеков ҳамроҳ бўлган.
Изоҳ (0)