Олмаотада 13 октябрь куни, кечки пайт бошқарувни йўқотган трамвай гавжум йўлдаги тўққиз автомашинага шикаст етказди, деб хабар беради «Gazeta.kz».
Йўл-транспорт ҳодисаси Макатаева кўчасида содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, трамвай ўчиб қолганлиги учун унинг ҳайдовчиси Гавҳар Турсунова ташқарига чиққан. Ташқарида турган ҳолда, трамвай ичидаги йўловчилардан бирига тормозни босишни илтимос қилган. Ундаги бошқа йўловчиларнинг маълум қилишича, йўловчи аёл ҳайдовчининг буйруғини адаштириб, газни босиб юборган.
Шундан сўнг, олдинга қараб шиддат билан ҳаракатланиб кетган трамвай ўз йўлидаги барча транспорт воситаларини суриб кетган. Дастлабки маълумотларга қараганда, фавқулодда ҳодиса оқибатида тўрт киши жабрланган, жами 14 та машинага зарар етган.
Воқеа жойида полиция ходимлари иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)