Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Нидерландия хавфсизлик кенгаши Малайзиянинг Boeing самолёти уриб туширилган Украинанинг шарқий қисмида ҳаво кенгликларини ёпиш учун етарлича асос бўлган, деган хулосага келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Украинада 2014 йил 17 июлга қадар мамлакат шарқий қисмида ҳаво кенглигини эҳтиёт чораси сифатида ёпиш учун етарлича асос бўлган. Бироқ томонлардан ҳеч бири мазкур ҳудуд қуролли можаро туфайли фуқаро самолётлари парвози учун хатарли эканлигини тан олмаган», — дейилади кенгаш томонидан тарқатилган пресс-релизда.

Кенгаш раҳбари Чиббе Яустранинг таъкидлашича, фуқаролик авиацияси бўйича Чикаго конвенциясида давлатлар парвозларнинг хавфсиз ҳудудини белгилаш учун масъул эканлиги белгилаб қўйилган. «Украина расмийлари Донбассда самолётларни уриб туширишга қодир қурол борлигини маълум қилган, аммо шарқда осмонни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилмаган», дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия хавфсизлик кенгаши 13 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2014 йил 17 июлда Украинада ҳалокатга учраган Boeing йўловчи самолёти «Бук» зенит-ракета мажмуаси ёрдамида уриб туширилганини эълон қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар