Хитой шимолида Шаолинь руҳонийси инсон танаси нималарга қодир эканлигини яна бир марта кўрсатди. Ши Лилианг кўрсаткич бармоғида туришга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Nur.kz».
Руҳоний шу ҳолатда ўн сония мувозанатни сақлаб турди. У дунё бўйича бу каби трюкни бажара олувчи саноқли одамлардан биридир.
Ши Лилианг инсон танасини бошқара олиш қандай мўъжизаларга қодир бўлиш имкониятини беришини яна бир марта исботлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ши Лилианг сув устида 125 метр масофани югуриб ўтган эди.
Изоҳ (0)