Қирғизистоннинг Чуй вилоятида 12 октябрь, душанбага ўтар кечаси 50-рақамли тергов изоляторидан тўққиз нафар маҳкум уч нафар қўриқчини ўлдириб, қочиб кетди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Бундан ташқари, жазони ижро этиш муассасасининг бир нафар ходими яраланган.
Полиция тез орада олиб қочилган автомобилни топиб, беш нафар жиноятчини қўлга олди. Қолган тўрт жиноятчи озодликда қолмоқда.
Таъкидланишича, тўрт маҳкумнинг икки нафари умрбод озодликдан маҳрум қилинган, яна икки нафарига нисбатан тергов жараёни давом этаётган эди. Уларнинг барчаси диний экстремизм ва террорчилик фаолияти учун жавобгарликка тортилган.
Изоҳ (0)