Исроилда, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида автомобилни бошқариб кетаётган фаластинлик аёл портловчи қурилмани ишга туширди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Reuters’нинг Исроил полициясига асосланиб хабар беришича, ҳодиса Ғарбий соҳилдаги яҳудий қишлоқларидан бири яқинида юз берган. Портлаш оқибатида аёл ҳалок бўлган, бир полициячи енгил жароҳат олган.
«У ‘Аллоҳу Акбар’ деб бақириб, портловчи қурилмани ишга туширди», — дея полиция вакилининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Reuters.
Изоҳ (0)