Россиянинг Ханти-Манси мухтор округида гидросамолётнинг қулаши оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
«ТАСС» Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармасига асосланиб хабар беришича, ҳодиса жойига қутқарувчилар йўл олган.
Қайд этишларича, ҳодиса Ханти-Мансийск шаҳридан тахминан 30 километр узоқликда, Мухрино кўли яқинида юз берган.
Изоҳ (0)