Боливия президенти Эво Моралеснинг маълум қилишича, шимолий ярим шарнинг бадавлат мамлакатлари жануб мамлакатлари ҳаётига таъсир қилаётган иқлим ўзгаришига кўп жиҳатдан жавобгардир. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Боливияда ташкил этилган конференцияда бутун жаҳондан келган делегатлар ва амалдорлар олдида чиқиш қиларкан, Моралес шимол мамлакатлари иқлим ўзгаришига қарши курашда қашшоқ мамлакатларга ёрдам беришдан кўра ҳарбий ҳужумларга кўпроқ пул сарфлашда давом этаётганини қайд этиб ўтди.
Бундан ташқари, Боливия президенти янги халқаро суд ташкил этишни ва унга иқлим ўзгариши муаммоси устида ишлашдан бош тортаётган мамлакатларни суд қилиш ваколатини тақдим этишни таклиф қилди.
Боливиядаги конференция Перу пойтахти Лимада ташкил этилган Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки гуруҳи кенгашларининг йиллик мажлислари сўнгги кунларида бошланди.
Ҳар иккала тадбир БМТнинг декабрда Францияда бўладиган конференцияси арафасида иқлим ўзгаришига қарши кураш учун хайрия пулларини тўплашга қаратилган.
Изоҳ (0)