Россия президенти Владимир Путиннинг туғилган куни муносабати билан Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Тунги бўрилар» мотоклуби таркибида мотопойгада қатнашди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«7 октябрь, чоршанба куни биз Россия президенти Владимир Путиннинг туғилган кунига бағишланган мотопойгани ташкил этдик. Унда «Тунги бўрилар» бутунроссия мотоклубининг чечен бўлимидан кўплаб байкерлар иштирок этди. Катта мамнуният билан Гудермесдан Грознийгача бўлган масофани босиб ўтдим», — деб ёзди Қодиров ўзининг «ВКонтакте»даги саҳифасида.
Изоҳ (0)