Саудия Арабистон бошчилигидаги араб мамлакатлари коалицияси томонидан Дамар провинциясида ўтказилаётган тўй маросимига икки бор авиазарба берилди. Бунинг оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди ва 25 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Associated Press маълумотларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Авиазарбалар Яман пойтахти Санодан 113 километр узоқликдаги манзилга, исёнчи хусийлар тарафдори томонидан ўтказилаётган тўй маросимига қаратилган. Коалиция бу ҳодиса юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирларида ал-Ваҳга қишлоғида ўрнатилган икки тўй чодирига зарбалар берилиши туфайли аксарияти аёллар ва болалардан иборат бўлган 130 дан зиёд одам ҳалок бўлганди. Коалиция бу ҳужумга алоқадорлигини инкор этган.
Изоҳ (0)