Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон юкларнинг бутлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик юзасидан шартнома имзолади, деб хабар беради «UzDaily».
«Ҳарбийлаштирилган темирйўл мудофааси» АЖ (Қозоғистон), «Россия Федерацияси темирйўл транспорти идоравий хавфсизлиги» ФДТ, «Қирғиз темирйўли миллий компанияси» ДТ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Олмаотадаги учрашув чоғида ҳамкорлик ҳақидаги ҳужжатни имзолади.
Учрашувда Евросиё ҳудудида тезлаштирилган контейнерли поездларда ташилувчи юкларнинг бутлигини таъминлаш юзасидан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, унинг иштирокчилари юклар ва темирйўл объектларининг ҳарбийлаштирилган мудофаасини ташкил этиш юзасидан тажриба алмашди.
Изоҳ (0)