АҚШнинг ИШИДга қарши курашиш борасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш ҳақидаги таклифи қабул қилиниши мумкин, деб хабар беради Meduza Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълумотига таяниб.
«Фақат бунинг учун бугун, 7 октябрь куни Россия ҳарбий бошқармаси ва Пентагон вакиллари ўртасида бўлиб ўтадиган эксперт даражасидаги муҳокамада алоҳида техник жиҳатларни аниқлаштириб олиш талаб этилади»,— деди Мудофаа вазирлиги вакили.
Эслатиб ўтамиз, Россия ТИВ Сурияда ҳеч қачон қуруқликдаги операциялар ўтказилмаслигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)