«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Рига шаҳри йўналиши бўйича янги рейсни йўлга қўймоқда, деб хабар беради UzDaily.
«30 октябрдан бошлаб ‘Ўзбекистон ҳаво йўллари’ Миллий авиакомпанияси ҳаво кемалари парвозининг қишки жадвалига мувофиқ Рига шаҳрига тўғридан-тўғри, мунтазам рейсларни амалга ошира бошлайди», — дейилади компания хабарида.
Тошкент—Рига—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар жума кунлари Boeing-767 самолётларида амалга оширилади.
Изоҳ (0)