2015 йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси янги раҳбари Миэко Ябутани қабул қилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Миэко Ябута ўзининг Ўзбекистонга тайинланганлиги тўғрисидаги UNFPA ижрочи директори Бабатунде Осотимеҳиннинг хатини топширди.
Суҳбат чоғида Жамғарманинг 2010—2015 йилларга мўлжалланган Мамлакат миқёсидаги Дастури доирасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширилиши кўриб чиқилди ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди.
Изоҳ (0)