Ўзбекистонлик профессионал боксчи Аҳрор Миролимовнинг 23 октябрь куни Жаррел Миллерга қарши жанг ўтказиши маълум бўлди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар беради.
Ушбу жанг АҚШнинг Аризона штати Финикс шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида бўлиб ўтади. Маълумки, Аҳрор Миролимов уч йилдан бери Хьюстон шаҳрида яна бир ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Мамажонов билан ўз жангларини ўтказиб келмоқда.
Аслида Миролимов бир ой аввал Лас-Вегас шаҳрида ўзининг 18-жангини ўтказиши керак эди. Лекин жангга икки кун қолганда унинг рақиби америкалик Кейт Барри бетоб бўлиб қолган ва бунинг натижасида жанг бекор қилинган эди.
Миролимов ҳозиргача 17 та жанг ўтказиб, шуларнинг 16 тасида зафар қучган. Фақат битта чемпионлик жангида америкалик Деррик Россига очколар ҳисоби бўйича ютқазиб қўйган. Унинг нокаут билан қозонган ғалабалари сони 13 тани ташкил этади.
Изоҳ (0)