Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасига тимсоҳни ушлаб тушган суратини жойлади, деб хабар беради «Эхо Москви».
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг қолдирган изоҳларига қараганда, кўпчилик тимсоҳнинг ҳақиқий эканлигига шубҳаланган.
Қодиров ҳайвонлар билан суратга тушишни ёқтиради. Унинг суратлар коллекциясида мушук, ит, бузоқ ва қўзичоқлар билан тушган суратлари мавжуд. Чеченистон раҳбари йўлбарсларни ҳам ўзининг севимли ҳайвонлари деб атаган.
Изоҳ (0)