Украина қуролли кучлари ва Луганск халқ республикаси вакиллари 100 миллиметргача бўлган калибрдаги қурол-яроғларни тўқнашув чизиғидан ортга суриш бошланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Донецк халқ республикаси эса ортга суришни 18 октябрдан бошлашга сўз берди.
Биринчи бўлиб ортга суриш ҳақида Луганск халқ республикаси ҳисоб берди. Тан олинмаган республика вакилларининг таъкидлашича, танкларнинг биринчи колоннаси 15 километр масофага ортга қайтди. Киев, ўз навбатида ортга сурилиши лозим бўлган қурол-яроғлар рўйхатини тузаётганлигини маълум қилди.
Ҳарбий техникалар Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари жойлашган ҳудудгача ортга сурилади.
Изоҳ (0)