«Мучжигэ» тўфони яқинлашиб келаётгани муносабати билан, Хитой жанубида хавфнинг «қизил» даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Тўфон Гуандун вилоятининг соҳилбўйи туманларига, шунингдек, Хайнань ва Гуанси-Чжуан мухтор туманига дахл қилиши кутилмоқда.
Маҳаллий шошилинч хизматлари юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилган, Гуандун вилоятида транспорт қатнови ва денгиз бўйлаб круизлар тўхтатилган, 38,9 мингга яқин балиқчилик кемаси портларга қайтарилган.
Хайнань орол вилоятида эса марказдан Санья курорт-шаҳрига тезюрар поездларнинг қатновлари бекор қилинган.
Изоҳ (0)