«Юлдуз жанглари» киносагасининг илк бор 1977 йили экранларга чиққан қисми («4-эпизод — Янги умид»)да намойиш этилган фазовий кема модели кимошди савдосида рекорд даражадаги нарх — 450 минг долларга сотилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Янги умид»нинг дастлабки саҳналарида кўрсатилган 40 сантиметрлик кема модели «Юлдуз жанглари»нинг кимошди савдосида шу вақтгача сотилган энг қиммат артефактига айланди. The Blade нашри хабарига кўра, дастлаб мазкур буюм 200—300 минг долларга баҳоланаётган эди.
Profiles in History аукцион уйи томонидан ташкил этилган кимошди савдосида «Юлдуз жанглари»га алоқадор яна бир буюм — киносаганинг олтинчи эпизоди («Жедайнинг қайтиши»)да малика Леянинг либоси 96 минг долларга сотилди.
Изоҳ (0)