Sony Pictures Entertainment кинокомпанияси YouTube’даги ўз каналида британиялик махсус агент Жеймс Бонд ҳақидаги «007: Спектр» фильмининг якуний трейлерини эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
75 сониялик роликда актёр Дениэл Крейг ижросидаги Бонднинг «Спектр» жиноий ташкилотига қарши кураши тасвирланган. Агент бир неча бор Франц Оберхаузер билан тўқнаш келади — мазкур ролни австриялик актёр Кристоф Валц ижро этган.
Саҳналарнинг бирида Бонд вайрон бўлаётган бино бўлакларидан омон қолади, кейин эса қорли тоғлардаги, шунингдек, турли авиатехникалардаги қувламачоқларда қатнашади.
https://www.youtube.com/watch?v=z4UDNzXD3qA
«007: Спектр» фильми 26 октябрь куни жаҳон экранларига чиқади. Лента бондиананинг Крейг иштирокидаги тўртинчи ва режиссёр Сем Мендес раҳбарлигида иккинчи фильм ҳисобланади. Франшизанинг аввалги картинаси — «007: Скайфолл» жаҳон бўйлаб 1,1 миллиард доллар тўплаб, Бонд ҳақидаги энг муваффақиятли кинога айланган эди.
Изоҳ (0)