Саудия Арабистони томонидан қўллаб келинаётган Яман ҳукумати Эрон билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters Aden TV манбаларига таяниб, маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Эслатиб ўтамиз, Яманда бир томондан исёнчи хусийлар ва собиқ президент Али Абдулла Солиҳга содиқ армия қисмлари, иккинчи томондан қувилган давлат раҳбари Абду Раббо Мансур Ходий қўшинлари ўртасида қуролли можаро давом этмоқда.
Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Ходий тарафини олди ва 26 мартдан бери Яманнинг хусийлар назорат қилаётган ҳудудларига авиазарбалар бериб келмоқда.
Изоҳ (0)